Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси Баҳронов Асқар Солиевич Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мутахассислиги врач-реаниматолог бўлган 50 ёшли Асқар Баҳронов ўз фаолиятини Бухоро вилояти марказий касалхонасидан бошлаган. Кейинчалик бир қанча хусусий тиббиёт муассасаларида, сўнгра Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам маркази реанимация бўлими реаниматолог врачи, шошилинч тез ёрдам маркази бўлими мудири, ушбу тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифаларида ишлаган.

2015 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини муваффақиятли тамомлаган.

«Шуҳрат» медали соҳиби Асқар Баҳронов 2020 йилдан бошлаб Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.