Бухоро вилоятига прокурор тайинланди

Бухоро вилоятига  прокурор тайинланди

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Истамов Маҳмуд Шуҳратович Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди. Буни «Газета.уз»га МСК матбуот хизмати тасдиқлади.

Айтишларича, у бу лавозимда Дилшод Файзиев ўрнини эгаллаган. Файзиев нима сабабдан лавозимдан олинганига аниқлик киритилмади.

Истамов 1979 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

2014-2019 йилларда меҳнат фаолиятини Президент администрасиясидаги Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шоʻбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шоʻбаси мудири лавозимида олиб борган.

Маҳмуд Истамов Марказий сайлов комиссиясига 2019 йил 13 июнда ўтган бўлса, унга қадар Адлия вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.