Бухорода 40 ёшли эркак ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб келган 39 ёшли қизни рашк оқибатида ўлдирди

Бухорода 40 ёшли эркак ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб келган 39 ёшли қизни рашк оқибатида ўлдирди

Бухоро вилояти Жондор туманида 39 ёшли турмушга чиқмаган қизни у билан ишқий муносабатда бўлиб келган эркак ўлдириб қўйди, дея хабар бермоқдa вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 13 июль куни соат 19:00 ларда Жондор тумани «Самончиқ» маҳалласидаги «Нозима Ниёз» фермер хўжалиги дала майдонида туманнинг «Истиқлол» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ф.З. исмли шахс ишқий муносабатда бўлиб келган «Самончиқ» маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган Ж.М. исмли турмушга чиқмаган қиз билан рашк оқибатида жанжаллашиб, унинг бўйин ва кўкрак соҳасига ошхона пичоғини санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

Оқибатда жабрланувчи Ж.М. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ф.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қотиллик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.