Бухорода 5 нафар фарзанднинг онаси эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди

Бухорода 5 нафар фарзанднинг онаси эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди. 

Дарё нашрининг ёзишича, ҳодиса 27 ноябрь куни соат 11:00ларда содир бўлган. Эркак ва аёл уй масаласида талашиб қолган ва шу вақтда эр хотинига пичоқ тиқиб олган. Натижада аёл вафот этган. Суд тиббий экспертизаси ҳам шуни тасдиқлаган. Маълум қилинишича, эркак ҳодисадан сўнг ўзини оқлаш учун турли баҳоналар ўйлаб топган. Эркак хотини 5 нафар фарзандни боқаман деб Россияда ишлаб келгандан сўнг юриши шубҳали бўлиб қолганини ва шу сабаб жанжаллашганини айтган. Лекин маҳалла аҳли эркакнинг гапларини буткул рад этган. Улар аёл меҳнаткаш бўлганини, оилани боқиш учун доим елиб югурганини айтган.

Маҳалла раиси эркак доим ишсиз юрганини, ҳатто 2016 йилда гиёҳвандлик модда сабаб қамалиб чиққанини ҳам маълум қилган. Таъкидланишича, эркак ва аёл 25 йил бирга умр кечирган.