Бухорода аёл эрини арқон билан бўғиб ўлдирди

Бухорода аёл эрини арқон билан бўғиб ўлдирди

7 июнь куни соат 15:10 ларда Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 45 ёшли Ш.Р. яшаш уйида вафот этганлиги ҳақида туман ИИБ навбатчилик қисмига хабар берилган. Бу ҳақда Bukhara-News нашри хабар берди.

Тезкор суриштирув давомида марҳум Ш.Р.нинг турмуш ўртоғи Л. Б. унинг маст ҳолатда уйда эканлигини кўриб, жанжаллашмаслиги учун темир кроватга унинг оёғ, қўл ва бўйин қисмидан қапрон ип билан боғлаган, уйида қаровсиз ҳолда қолган Ш.Р. темир кроватдан туришга ҳаракатланган вақтида бўйин қисмини сиқилиши натижасида вафот этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 102-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган