Бухорода бир йўла 50 нафар бемор тўлиқ соғайди

Бухорода бир йўла 50 нафар бемор тўлиқ соғайди

Бугун Бухоро вилоятидан бир йўла 50 нафар бемор тўлиқ соғайди. Беморларнинг 23 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан, 27 нафари эса вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказидан чиқишди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 44 нафари Россиядан, 6 нафари эса Туркиядан  чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, ихтисослашган шифохонага жойлаштирилган.

Улардан 43 нафари эркак, 7 нафари аёл. Беморларнинг 9 нафари Самарқанд вилоятидан, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан 8 нафардан,  5 нафари Андижон вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан 4 нафардан, 3 нафар Тошкент шаҳридан бўлса, Хоразм, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшли қизалоқ. 

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 210 нафар бемор соғайган  бўлса, эндиликда улар 260  нафарга етди. Юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича Тошкент шаҳридан кейин энг юқори кўрсаткич Бухоро вилоятидан қайд этилмоқда. 

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 757 нафарни ташкил этмоқда.