Бухорода итни ейиш учун ўлдириб, бошини болалар боғчасига ташлаб кетган шахсга чора кўрилди

Бухорода итни ейиш учун ўлдириб, бошини болалар боғчасига ташлаб кетган шахсга чора кўрилди

Бухорода итнинг бошини узиб, сўнгра болалар боғчаси ҳудудидаги ариққа ташлаб кетган шахс ушланди, деб хабар берди «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти.

«Бухорода кечқурун итни ўзи билан олиб кетиб, буталар орасига судраб кириб, бошини кесиб, сўнг болалар боғчаси ҳудудидаги суғориш ариқчасига ташлаб кетган шахс устидан суд ўтказилди. Гумон қилинувчининг квартирасида ҳайвон жасади ва қон изи бор пичоқни топган гувоҳлар зудлик билан милиция ва кўнгиллиларни чақирган. Гумонланувчи милиция бўлимига олиб кетилди», – дейилади хабарда.

«Меҳр ва оқибат» жамиятидан изоҳ олгач, маъмурий иш судга оширилган. Суд жараёнида айбланувчи маст бўлганлигини айтиб, қилмиши учун тавба қилган. Эркак энди итларни гўштини ейиш учун ўлдирмасликка ваъда берган.

Судья ҳуқуқбузарни БҲМнинг икки баравари миқдорида жаримага ҳукм қилди ва шунингдек, яна шундай ҳуқуқбузарликни содир этса унга нисбатан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солиниши ёки 15 суткага ҳибсга олиниши ҳақида огоҳлантирди.