​​Бухорода Миллий гвардия ходими машина уриб юбориши оқибатида вафот этди

​​Бухорода Миллий гвардия ходими машина уриб юбориши оқибатида вафот этди

Бухоро вилоятида 20 декабрь куни Миллий гвардия ходими хизмат вақтида машина уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Маълум қилинишича, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси сафдор ходимлари Ҳ.А. ва Н.О. ўзига бириктирилган ҳудудда хизматга жалб қилинган. Улар 20 декабрь соат 05:15 атрофида Газли Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қумли ГТК мобил» йўналишиннг 34—42-километридаги йўналишни қўриқлаш учун «Нива» автомобилида қўриқланадиган ҳудудга боради.

Ходимлар хизмат вақтида йўналиш қувурининг тақиқланган қисмидан «УАЗ» автомашинаси ҳаракатланиб келаётганини кўрган ва унга тўхташ ишорасини кўрсатган. Ҳайдовчи, Қоракўл тумани «Куйдим» маҳалласида яшовчи А.А. (1977 йилда туғилган) ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмай ҳаракатланишни давом эттирган ва Миллий гвардий сафдори Ҳ.А.ни автомашинанинг олд қисми билан қасддан уриб юборган. Қонунбузар фуқаро қочиб кетган, ходим эса оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г» (хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни қасддан ўлдириш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.