Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода ўқувчи қиз ўзини бинонинг еттинчи қаватидан ташламоқчи бўлди
22.02.2022 20:15,  
315

Ижтимоий тармоқларда қиз Бухородаги кўп қаватли бинонинг еттинчи қаватидан ўзини ташламоқчи бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 22 февраль куни 11:29 да ИИБга менга бир қиз ўзини ‘дом'нинг еттинчи қаватидан пастга ташлашга уринаётганини ҳақида тезкор хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, ҳудуд профилактика инспекторлари 700 метрча узоқликда манзилга етиб боришган.

"Томга чиққанимизда қиз девор устига чиқиб, ёмғир сувлари оқиб тушишига мўлжалланган металл қопламалар устига чиқа бошлади. Уни гап билан чалғитдик ва ушлаб қолдик”, - дейди ҳудуд профилактика инспектори Жаҳонгир Ҳайдаров.

Профилактика инспектори билан том устида суҳбат қилган ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчилик сабаб бўлганини билдирган. Кейинчалик қизнинг Бухоро шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олиши, шаҳардаги зиёли оила фарзанди экани, жонига қасд қилиш учун арзирли сабаб йўқлиги маълум бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан