Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода пахта ўғрилари қўлга олинди
28.09.2016 18:25,  
35

Шофиркон туманидаги "Искогаре" қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчилар А.Ҳаёт, Б.Ниёз ва Б.Шавқиддин (ҳуқуқбузарлар исм-шарифи тўлиқ кўрсатилмаган) номаъқул ишга қўл урди. Кўпнинг ризқини "туя" қилмоқчи бўлган бу кимсалар шу йилнинг 20 сентябрь куни кеч соат 21:00 ларда "Аббос Абдураҳмон Баҳриддин" фермер хўжалиги пахта даласида трактор тиркамасига юкланган пахтани яширинча қопларга солиб, Шавқиддинга тегишли бўлган "Форд" русумли автомашинасига юклаётганларида қўлга тушдилар. Бу ўғирлик туман ИИБнинг пайҳон ва пахта хомашёсини талон-торож қилинишининг олдини олиш мақсадида тузилган гуруҳи томонидан фош қилинди. Бу ҳақда “Бухоронома” газетаси сайтида хабар берилди.

— Биз фермерларнинг терилган пахтасини нест-нобуд қилмай қабул масканига киритишларини ва далада қолиб кетмаслигини назорат қилиб, айланиб юрганимизда пахта даласида автомашина фонарининг ёруғи кўринди, — дейди туман ИИБ ҲООБ профилактика инспектори, капитан Алишер Холиқов. — Дарров ҳамроҳларим билан иккига бўлиниб, автомашинани қуршовга олдик. Қарасак, тиркамадаги пахтани қопга солиб, автомашинага юклашаяпти. Тезкор чораларни кўриб, далада изғиб юрган "тунги меҳмонлар"нинг кимлигини аниқладик. Улардан бири фермернинг укаси бўлиб чиқди. Шундан сўнг фермерни чақирдик.

...Орадан икки ярим соатлар ўтгач, гуруҳ "Жўйнав" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан келаётган яна бир "Форд" русумли автомашинасига тўхташ ишорасини кўрсатди. Аммо ҳайдовчи тўхтамай, автомашинасини елдай учириб кетди. Капитан А.Холиқов зудлик билан туман ИИБ навбатчилик қисмига бу ҳолат бўйича ахборот берди ва тезкор-тергов гуруҳини ёрдамга чақирди.

Қочоқ автомашина кўп ўтмай қуршовда қолди. Шу боис ҳам ҳайдовчи ва унинг шериги автомашинадан туша солиб, тўғри келган томонга қочди. Аммо "Бузоқнинг югургани сомонхонагача" деганларидек, осойишталик посбонлари томонидан улар тезда қўлга олинди. "Форд" автомашинаси кўздан кечирилганда, у 1 тоннага яқин пахта хомашёси билан тўлдирилгани аниқланди. Пахта ўғирлигини туманнинг Ш. Ҳамроев қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган А.Нодир ва Ҳ.Алиёр исмли кимсалар содир этишганди.

Мазкур ҳолатларни фош этишда ҳудуд профилактика инспекторлари, капитан А.Холиқов ҳамда лейтенант Ё.Салимовлар, катта сержант Ҳ.Шомуродов ва ЭКГ катта эксперти, катта лейтенант Ж.Бобоқуловлар, қолаверса, "Талисафед" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, истеъфодаги сержант А.Солиев ҳамда маҳалла посбони, жамоат тузилмалари раҳбари Ҳ.Холовларнинг жонбозлигини алоҳида таъкидлаш лозим. "Оқ олтин" ўғриларига қайтсак, уларга тааллуқли ҳужжатлар далилий ашё билан биргаликда тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига ўтказилди. Улар қинғир қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан