Бухорода қурилаётган кўп қаватли уйда газ портлади

Бухорода қурилаётган кўп қаватли уйда газ портлади

4 феврал куни Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйда портлаш содир бўлган.

ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, 8 қаватли турар жой биносининг 3-қаватида газ портлаши ооқибатида, уч киши жароҳатланган.

Ҳозирча вафот этганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ҳодиса жойида ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари гуруҳи иш олиб бормоқда.