Бухорода «Спарк» ҳамда «Ласетти»ни ҳайдовчилари байроқ рангига бўяб шаҳарда ҳаракатланди

Бухорода «Спарк» ҳамда «Ласетти»ни ҳайдовчилари байроқ рангига бўяб шаҳарда ҳаракатланди

Ижтимоий тармоқда «Байроғимиз ранглари каби бўялган Спарк автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди.

Бугун, 31 август куни Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида «Спарк» ҳамда «Ласетти» русумли автомобиллар ҳайдовчилари транспорт воситасининг кузов қисмини мустақиллик байрами муносабати билан бир неча хил рангларга бўяб шаҳар ҳудудида ҳаракатланган.

Мазкур ҳайдовчилар ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қоидалар бўйича тушунтиришлар берилган.

Ходимлар ҳайдовчиларни мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб оқ йўл тилашган. Ҳайдовчилар огоҳлантирилиб, уларга нисбатан ҳеч қандай жарима белгиланмаган.