Бухорода яшаш хонадонида 500 дан ортиқ туп кўкнор етиштираётган "боғбонлар" аниқланди

Бухорода яшаш хонадонида 500 дан ортиқ туп кўкнор етиштираётган

2021 йил 20 май куни соат тахминан 13:30 ларда Пешкў тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган “Қорадори-2021” тезкор тадбири давомида, Пешкў тумани “Хўлбор” маҳалласида яшовчи фуқаролар, 1937 й.т., Ч.А. ва  унинг турмуш ўртоғи, 1940 й.т., Ч.С.лар бир гуруҳ бўлиб, томорқа ерининг экин майдонида таъқиқланган экин ҳисобланган, таркибида гиёхванд воситалари бўлган 520 туп “Кўкнор” гиёҳванд ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганликлари  аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ч.А. ва Ч.Сларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 270-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси.