Бухорода йўлда кетаётган «Жигули»нинг газ баллони портлади

Бухорода йўлда кетаётган «Жигули»нинг газ баллони портлади

Ижтимоий тармоқда «Бухорода жигулининг газ баллони портлади» сарлавҳаси остида видео тарқалди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 17:30 ларда, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Ибн Сино кўчасида ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган Ж.Р. «Ваз-21063» русумли автомобилни бошқараётиб «Дилкушо» кесишмасига етган вақтида транспорт воситасининг газ баллонида чақнаш содир бўлган.

Ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, чақнаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.