Бухородаги “Абдуллахон” мадрасаси деворининг қулаши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бухородаги “Абдуллахон” мадрасаси деворининг қулаши бўйича жиноят иши қўзғатилди

30 июль куни кечаси Бухоро шаҳрида “Абдуллахон” мадрасаси орқа томон деворининг бир қисми ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Бухоро вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг маълум қилишича, маданий мерос объекти деворининг бир қисми қулаб тушганлиги ҳолати вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.