Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухородаги тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган автомобиль эгалари жаримага тортилди
2.07.2021 21:40,  
97

Бухоро вилоятининг Когон туманидаги марказий кўчада йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган куёвнавкарлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 28 июнь куни Когон туманида яшовчи фуқаролар — Ш.Т. ҳамда Н.М.нинг никоҳ тўйи муносабати билан келин-куёвларни ФҲДЁ бўлимига олиб бориш учун олтита автомобиль жалб этилган. Мазкур куёвнавкар ҳайдовчилар автоуловларида марказий кўчада йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, гуруҳ-гуруҳ бўлган ҳолда ҳаракатланган.

«Ҳайдовчилар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлишни истаб, йўлнинг қарама-қарши томонига ҳам чиқиб ҳаракатланган. Шунингдек, автомобилларга қизил-кўк ёнувчи ‘мигалка’ махсус мосламасини ўрнатиб, овоз кучайтиргичлар орқали шовқин-сурон кўтарган. Ҳолат Когон туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан зудлик билан рўйхатга олинди ва ҳайдовчиларга чора кўрилди», — дейди Улуғбек Шукруллаев.

Қўшимча қилинишича, давлат рақами 80 D 889 ОА ҳамда 80 V 277 ОА бўлган Spark, шунингдек, давлат рақами 80 E 222 АА бўлган Lacetti ҳайдовчилари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) ҳамда 127-модда 2-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) билан жавобгарликка тортилган.

Ҳолат юзасидан автоулов эгалари яшаётган манзилларда ҳам бўлиб, тушунтириш ҳамда профилактик ишлар олиб борилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан