Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








​Буйракдаги тошлардан қандай халос бўлиш мумкин?
11.05.2022 10:24,  
187

​ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Шавкат ШАВАҲАБОВ билан буйракда тош йиғилишига доир суҳбатини давом эттиради.

— Касаллик қандай даволанади?

— Бу, аввало, хасталикнинг енгил ёки оғирлигига қараб белгиланади, — дейди Ш. Шаваҳабов. — Масалан, Литотрипси деб аталувчи буйрак тошларини йўқ қилиш учун кўпинча жарроҳлик амалиёти зарур бўлади. Бироқ операцияни эшитиб, дарҳол ваҳимага тушмаслик керак. Сабаби ҳозирги кунда замонавий технологиялар бу амалиётни оғриқсиз ва самарали бажариш имконини беради.

Шунингдек, буйрак тошларини “юмшоқ” усул, яъни эритиш орқали ҳам йўқотиш мумкин. Бу жараён бутунлай оғриқсиз бўлиб, муолажа махсус препаратлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Дориларнинг дозаси эса беморнинг ёши ва вазнига қараб шифокор томонидан тавсия қилинади.

— Ушбу хасталикка чалинмаслик учун нима қилиш лозим? 

— Энг аввало, ҳар бир инсон кундалик суюқлик ичиш меъёрига амал қилиши керак. Яъни, соғлом одам кунига ҳар бир килограмм вазн учун 30 миллилитр сув ичишини ҳисобга олсак, 60 килограмм вазнга эга киши бир суткада деярли 2 литр сув истеъмол қилиши зарур.

Шунингдек, спорт билан мунтазам шуғулланиш, асабийлашмаслик, тез-тез пешоб таҳлили топшириш, гастроэнтеролог ва уролог қабулидан ўтиб туриш, бел ва қовуқ соҳаларининг шамоллашига йўл қўймаслик талаб этилади.

— Касалликда қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас?

— Агар пешобда фосфат тузлари аниқланса, сут маҳсулотлари (сметанадан ташқари), дудланган егуликлар, консервалар, алкоголли ичимликлар, тухум сариғи, қалампир, мурч, аччиқ чой, кофе каби маҳсулотларни ейиш ва ичиш ман этилади.

Мабодо, пешобда оксолат тузлари аниқланса, лавлаги, гўшт, турли салатлар, қўзиқорин, ровоч, шовул, қовурилган картошка, аччиқ қора чой, узум, холодец, какао, помидор шарбати ва хамиртурушли нон каби бир неча озиқ-овқат маҳсулотларини тановул қилиш мумкин эмас.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан