Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Буюк Британия Абрамовичнинг икки ҳамкорига нисбатан тарихдаги энг йирик активларни музлатиб қўйди
15.04.2022 09:59,  
303

Пайшанба куни Британия «Челси» хўжайини Роман Абрамовичнинг икки яқин ҳамкорини Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан санкция қўйди ва улар ҳукумат томонидан жорий этилган энг йирик активларни музлатиб қўйганини айтди.

«Челси» футбол клуби директори Евгений Тененбаум ва Абрамовичнинг яна бир бизнес ҳамкори Давид Давидовичларни нишонга олди. Давидович шунингдек, саёҳат тақиқига дуч келади, яъни у Британияга кириш ёки қолиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Ўтган ой миллиардер тадбиркор Абрамович Россия Украинага бостириб кирган куни ўзи назорат қилган иккита компанияни Тененбаум ва Давидовичга топширган. 

Ҳукумат ўтган ой Британия ва Европа Иттифоқи санкцияларига қўшилган бир неча бадавлат россияликлардан бири бўлган Абрамович билан яқин алоқаси учун санкцияга учраган икки шахсга алоқадор 10 миллиард долларлик активларни музлатиш тўғрисида қарор чиқарганини айтган эди.

«Биз Россия президенти Владимир Путиннинг жанговар машинасига зарба бермоқдамиз ва Кремлга энг яқин одамлар доирасини нишонга оляпмиз», деди Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трусс. «Путин Украинада муваффақиятсизликка учрамагунча, биз санкцияларни давом эттирамиз».

24 февраль куни клуб веб-сайтида Абрамовичнинг «энг яқин ҳамкорларидан бири» деб таърифланган «Челси» директори Тененбаум камида саккизта фирмага, жумладан Россиянинг энг яхши қидирув тизими Yandex қидирув тизимига сармоя киритган Ervington Investments Limited компаниясини тўлиқ назоратга олди.

Эрвингтон Абрамович учун камида саккиз йил давомида сармоявий восита бўлиб хизмат қилган. Бу 2020 йилда Yandex’га 600 миллион доллар киритган ва саёҳатлар алмашиш иловаси Via’га пул қўйган инвесторлар орасида эди.

Тененбаум ўтган ой унинг компанияси  Ervington Investments’ни барча қонунлар ва қоидаларга мувофиқ сотиб олганини айтди, чунки бу у кўп йиллар давомида ишлаган компания. Фирма эса ўтган ой яна Давидовичга ўтказилди.

57 ёшли Тененбаум Совет Иттифоқи таркибида бўлган Украинада туғилган ва 19 йилдан бери «Челси» бошқарувида ишлайди. У аввал 2006 йилда Абрамович томонидан сотилган Россия нефть компанияси Сибнефтда корпоратив молия бўлими бошлиғи бўлган.

Тененбаум ўтган ой Абрамовичга қўйилган санцияларга рози эмаслигини ва унинг ўзига нисбатан қўйилган санкциялар қайта кўриб чиқилишига умид қилганини айтди.

Британия ҳукумати Абрамовичга санкция қўллаб, сабаб сифатида Абрамовични Путиннинг яқин иттифоқчиси сифатида кўрсатган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан