Буюк Британия дунёда биринчи марта коронавирус таъсирига қарши курашувчи таблеткани тасдиқлади

Буюк Британия дунёда биринчи марта коронавирус таъсирига қарши курашувчи таблеткани тасдиқлади

Molnupiravir дорисини аҳволи оғир беморлар кунига икки марта ичиши керак. Клиник синовлар шуни кўрсатдики, бу COVID-19 билан касалхонага ётқизиш ва ўлим хавфини икки баравар камайтиради.

"Бугун мамлакатимиз учун тарихий кун. Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб уй шароитида қабул қилиниши мумкин бўлган коронавирусга қарши антивирал препаратни маъқуллади", — деб баёнот берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.