Буюк Британия мудофаа вазирлиги мамлакат армиясида юзага келган аҳвол тўғрисида ички ҳисоботни эълон қилди

Буюк Британия мудофаа вазирлиги мамлакат армиясида юзага келган аҳвол тўғрисида ички ҳисоботни эълон қилди

Унда армиянинг аҳволи “жуда ёмонлиги” айтилади, деб хабар тарқатди Daily Mail.

Нашрнинг ёзишича, Буюк Британиядаги 33 та пиёдалар батальонидан фақат биттасининг кадрларга эҳтиёжи қопланган. Қолганлари эса ёмон аҳволда. Мутахассислар бунга ҳарбий хизматчиларнинг маоши камлиги ва аскарлар хусусий фирмалар орқали саралаб олинаётгани асосий сабаб эканини айтмоқда.

Полковник Ричард Кемпнинг таъкидлашича, Британиянинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги билан хусусий компаниялар ўртасида 1,3 миллиард фунт стерлинг миқдорида имзоланган шартнома "фалокатли қарор" бўлган. Армияда хизмат қиламан деган ёшлар танлов пайти бюрократик тўсиқларга дуч келган. Бу эса уларни қироллик армиясида хизмат қилишга қизиқишини сўндирган. Натижада армияда хизмат қилиш учун берилган аризалар сони 2017 йилда 25 мингтагача камайиб кетган.

Шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар орасида ўтказилган сўровлар шуни кўрсатмоқдаки, улар яшаш шароити ва турмуш даражаси пастлигидан нолишган.

Ҳатто мамлакатнинг энг нуфузли пиёдалар батальони саналган  машҳур Шотланд гвардияси ҳам кадрларга эҳтиёж сезмоқда.  Гвардия таркибини тўлдириш учун 600 дан зиёд аскар керак экан. Айни пайтда мазкур тузилма ҳарбий амалиётни бажаришга фақат 339 нафар ҳарбийни жалб қилиш мумкин, дейилади хабарда.

Ҳисоботда келтирилишича, ҳозир Буюк Британиянинг қуруқликдаги қўшинларида 15 мингга яқин аскарга эҳтиёжи бор. Мамлакат эса жанг майдонларига фақат 11 минг нафар аскарни жўната олиши мумкин.