Буюк Британиядан ҳавотирли янгиликлар келмоқда.

Буюк Британиядан ҳавотирли янгиликлар келмоқда.

Британия жануби-шарқида коронавируснинг янги штамми тарқалиши фавқулодда тезлашган. Расмийларнинг айтишича, САРС-SоВ-2 вирусининг мутацияга учраган штамми юқумлилик даражаси аввалгисидан 70 фоизгача юқори бўлиши мумкин.

Кечадан бошлаб қатор давлатлар Британия билан авиақатновларни тўхтатди. Инглиз ҳукумати баҳор ойларидагиданда қатъийроқ карантин жорий этишга мажбур бўлмоқда. Хусусан, пойтахт Лондонни изолясияга олиш чоралари кўрилмоқда. Шаҳарда янги аниқланаётган коронавирус ҳолатларининг деярли учдан икки қисми янги штаммга тўғри келяпти.

Янги вируснинг хусусиятлари ҳали етарлича ўрганилмаган, бу яна бир неча ойлаб таҳлилларни талаб қилади. “Вирус ҳужум тактикасини ўзгартирган экан, биз ҳимоя тактикаларимизни ўзгартиришимиз керак. Ўзимизда бор маълумотлар асосида чоралар кўрамиз, чунки у жуда тез тарқалмоқда”, – деди Британия бош вазири Борис Жонсон