Буюк Депрессия нима учун шунчалик ёмон бўлган?

Буюк Депрессия нима учун шунчалик ёмон бўлган?

Буюк Депрессия АҚШ ва ғарбий дунё тарихида энг чуқур ва энг ёмон инқироз эди. Лекин ўша инқирозни ёмон томони, бу нафақат кўплаб одамлар бир пайтда қашшоқ бўлиб ишсиз қолганида, балки, инқироз кўп йиллар давом этганидадир. Яъни, АҚШнинг тарихида бошқа инқирозлар кўп бўлган, масалан 1980 йиллар инқирозлари, улар узоқ чўзилмаган, бир неча йилни ичида иқтисодиёт инқироздан аввалги рақамларга келиб қолган.

Лекин охирги инқироз: АҚШдаги 2007 йилдаги молиявий инқироздан кейин, инқироздан аввалги даражага етиб келиши учун 7 йил (!) кетган.

Ҳозирги инқирозда муаммо нафақат инқирознинг кескинлигида, балки инқироздан чиқиш учун бир неча ўн йилликлар кетиши мумкинлигида, агар шундай бўлса, одамлар анча қийналиб қолишади.

Шунинг учун ҳам, ҳозироқ, инқироздан чиқиш чоралари кенг ва тўғри танланган бўлиши керак. Чоралар ўз вақтида қилинганлиги ва уларнинг мақсадлилиги инқироз қанча давом этишига бевосита таъсир қилади.

Sof.uz маълумотномаси:

Буюк Депрессия (инглизча Great Depression) — дунё иқтисодий инқирози, 1929 йили АҚШда биржа буҳронларидан бошланиб, 1939 йилгача давом этган. Энг таҳликали ҳолат 1929-1933 йилларда кузатилган. 1930-йиллар умумий маънода Буюк Депрессия даври ҳисобланади.

Буюк Депрессия АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Франция ва бошқа давлатлар иқтисодини танг аҳволга келтирган. Асосан саноатга ихтисослашган шаҳарлар энг кўп зарар кўрган, кўп давлатларда қурилишлар буткул тўхтаган.


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.