“Captiva” тракторни мажақлаб ташлади. 13 ёшли бола қурбон бўлди

“Captiva” тракторни мажақлаб ташлади. 13 ёшли бола қурбон бўлди

2020 йил 03 май куни соат 16:30 да Қумқўрғон тумани Арслонбойли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-596 автомобиль йўлининг 4-километрида 73 ёшли фуқаро Б.Ш., “Captiva” русумли автоулови билан ҳаракатланиб келаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган 34 ёшли фуқаро А.Ж.,нинг бошқарувидаги “Т-28” русумли Трактор йўлига чиқиб кетиб йўл транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Оқибатда "Т-28” русумли Трактор йўловчиси вояга етмаган 7-синф ўқувчиси 13 ёшли Ш.Ж., тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ш.Ж., 07 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.