“Captiva”да қўй ўғирлаган шахс ушланди

“Captiva”да қўй ўғирлаган шахс ушланди

2020 йил 26 февраль куни Самарқанд вилояти Нуробод туман ИИБга Нуробод тумани Меҳнаткаш маҳалласида яшовчи, 1969 й.т Н.Э. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 26 февраль куни соат 15:30 ларда Нуробод тумани Меҳнаткаш маҳалла ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Самарқанд” автомобиль йўли ёқасида қўйларини боқиб юрган вақтида қўйларидан бир бошини номаълум шахс қора рангли “Каптива” русумли автомашинасига юклаб олиб кетганлигини баён қилиб, номаълум шахсларни топиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Нуробод тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Нарпай тумани Оқтош шаҳри С.Айний кўчасида яшовчи, 1997 й.т Э.С. бошқарувида бўлган Каптива русумли 30 ? 919 ?? давлат рақам белгили автомашина тўхтатилиб, текширилганида, машинанинг орқа қисмига ўғирланган бир бош қўй ортилганлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.