Чегара олди ҳудудида ноқонуний ов қилган ҳоким ўринбосари ва ИИБ масъули ушланди

Чегара олди ҳудудида ноқонуний ов қилган ҳоким ўринбосари ва ИИБ масъули ушланди

2020 йил 16 октябрь куни 9009-сонли Ҳарбий қисм чегарачилари билан ўтказилган Экологик назорат тадбири давомида 8 нафар фуқаро Хоразм вилоятининг Туркманистон Республикаси билан чегарадош Тупроққалъа туманининг чегара олди ҳудудида тунги соат 02.00 ларда, чегара олди ҳудудларида бўлиш режимини ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиб, бир дона ёввойи тўнғизни отиб ўлдирганликлари ва ов қилиш мақсадида юрганликлари аниқланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.

Ҳуқуқбузарлардан 6 та ов қуроли, 105 та ўқ-дори  ва 4 та қармоқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. 

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд идораларига тақдим этилади.

Sof.uz манбасининг хабар беришича, ҳуқуқбузарлардан бири туман ҳокими ўринбосари, яна бири ИИБ масъул ходими, қолганлари тадбиркорлар бўлган.