«Челси» инглизча финалда «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқди

«Челси» инглизча финалда «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқди

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг финалида «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари 29 май, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг биринчи бўлими ҳужумкор руҳда ўтди, айниқса лондонликларнинг ҳужумлари хавфлироқ тус олди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Кай Ҳаверц Мэйсон Маунтнинг узатмасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда устунлик «шаҳарликлар» томонида бўлди, Лондон клуби эса қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилди. Танаффусдан кейин ҳам икки томонда бир қатор вазиятлар бўлди, бироқ дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Шу тариқа Томас Тухель қўл остидаги «Челси» Чемпионлар Лигаси 2020/21 йилги мавсум бош совринига эга чиқди.

Чемпионлар Лигаси

Финал

29 май, шанба

«Манчестер Сити» — «Челси» 0:1

Гол: 0:1 – 42 Ҳаверц.

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Уокер, Зинченко, Фоден, Бернарду Сильва (Фернандиньо, 64), Стерлинг (Агуэро, 77), де Брюйне (Габриэль Жезус, 60), Маҳрез, Гундўған.

«Челси»: Менди, Чилуэлл, Жеймс, Тиаго Сильва (Кристенсен, 39), Рюдигер, Аспиликуэта, Канте, Жоржиньо, Маунт (Ковачич, 80),Ҳаверц, Вернер (Пулишич, 66).

Огоҳлантиришлар: Гундўған (34), Рюдигер (57).