«Челси»нинг кучи тугадими? Лемпард шогирдларидан навбатдаги мағлубият

«Челси»нинг кучи тугадими? Лемпард шогирдларидан навбатдаги мағлубият

АПЛ. 13-тур баҳсида ўз майдонида Сантош шогирдлари лондоннинг «Челси» клубини меҳмон қилди. 

Учрашувнинг дастлабки бўлимида ҳар икки жамоа қулай имкониятларга эга бўлишди, аммо ҳисобни очиш ҳеч бир футболчига насиб этмади. Жамоалар танаффусга дарвозларга йўл тополмасдан чиқиб кетишди.

Вулверхемтон / Челси 0:0

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ўйин суратини бироз ошира олишди, бу эса мавсумда анчайин сермаҳсуллик қайт этаётган Оливе Жируга қўл келиб ҳисоб очишга эришди. Аммо аристократларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Бўриларнинг португалиялик футболчиси Поденсе ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўтказиб юборилган голлардан сўнг ҳар икки жамоа ҳужумларнинг хавфлилик даражасини оширди. Аммо асосий вақтда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Ўйин дурранг натижа томон кетаётган бир пайтда ҳакам томонида қўшиб берилган дақиқаларда Нету гол уриб, Сантош шогирдларига ғалабани тақдим этди. Шу тариқа «Челси» кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Мезбонлар эса  бу ўйин орқали ўзининг мағлубиятли сериясига якун ясашди.

Гол:  Жиру 48. Поденсе 66. Нету 90+5

Вулверхемтон / Челси 2:1