Челябинскликлар «яшил» қор ёққанидан қўрқишди

Челябинскликлар «яшил» қор ёққанидан қўрқишди

Россиянинг Челябинск шаҳри аҳолиси ғайритабиий қордан ҳайратга тушишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Гувоҳларнинг айтишича, шаҳарга қопланган яшил қор кўпчиликни қўрқитган.

Челябинск экология бўлими бошлиғи Виталий Безруковнинг айтишича, шаҳарга ёққа қор яқин атрофдаги гранит конидан чиққан чанг туфайли яшил рангга кирган. Шамол кондаги чангларни атмосферага тарқатган, сўнг қор уларни ерга олиб тушган.

Унинг айтишича, бу чанг инсон саломатлигига зарар қилмайди.