Черчилнинг ота-боболари қасридан 1,25 млн долларлик олтин унитаз ўғирланди

Черчилнинг ота-боболари қасридан 1,25 млн долларлик олтин унитаз ўғирланди

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчил туғилган Оксфордшир графлигидаги Бленейм саройидан қиймати 1 млн £ лик (жорий курс бўйича 1.25 млн $) олтин унитаз ўғирлаб кетилган. Бу ҳақида маҳаллий полиция бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ўғрилар 14 сентябр шанба куни эрталаб италиялик рассом Маурицио Каттелананинг 18 каратли олтин буюмларини ўғирлаб кетган. Йўқолган нарса ҳали ҳам топилмади.

«Ҳозирда полиция бўлимида бир киши ҳибсга олинган», дейилади баёнотда.

Жиноятнинг сабаблари ҳозирча номаълум. Ўтган пайшанба, 12 сентябр, 1874 йилда Черчилл туғилган Малборо герсоглар оиласида италиян устанинг асарлари кўргазмаси очилди.

«Америка» деб номланган олтин унитаздан ташқари, саройда Адолф Гитлернинг ҳайкалчаси ҳам мавжуд бўлиб, унинг тиз чўкиб ибодат қилаётгани акс эттирилган.