Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.
Давлат Бош санитар врачига касалланган беморлар ичида чет элда бўлиб қайтмаган, чет элда бўлиб қайтган шахслар билан контактда бўлмаган ҳолатда вирусни юқтириб олган шахслар борлиги ҳақидла савол берилди.
— Афсуски, бор. 20 ёшли қизда шундай ҳолат аниқланган. У хорижга чиқмаган, беморлар билан контактда бўлмаган. Бироқ у ўзи хоҳлаган ва хоҳламаган, билиб-билмаган тарзда жамоат транспортида, иш жараёнида умумий фойдаланадиган буюмлардан фойдаланган бўлиши ва шу орқали касалликни юқтириб олган бўлиши мумкин.
Беморнинг оиласидагиларни ҳам текширувдан ўтказдик, улар соғлом. Бу ҳолат ҳаммамизни ҳушёрликка чақиради, - деди Баҳром Алматов.