Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чет элдаги фуқароларимизни чартер рейслар орқали эвакуация қилиш бўйича муҳим хабар эълон қилинди
24.03.2020 13:16,  
1297

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ чет элдаги фуқароларимизни чартер рейслар орқали эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда

Чартер рейслар графигига мувофиқ 24-27 март кунлари ҳар куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан 1 тадан жами 4 та рейс (РФ маҳаллий вақти бўйича соат 17:00да), Туркиянинг Истанбул шаҳридан 24 ҳамда 27 март кунлари 2 та рейс (Туркия Республикасининг маҳаллий вақти бўйича соат 23:00да) амалга оширилади. Шунигдек, Кореянинг Сеул шаҳридан 29 март куни чартер рейс (вақти аниқланмоқда) амалга оширилади.  

Ҳудди шу каби келгуси ҳафтада ҳам Россия  Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Туркиянинг Истанбул, БААнинг Дубай шаҳарларидан фуқароларимизни юртимизга чартер рейслари орқали эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, самолёт экипажи аъзолари ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан, коронавирус инкубацияси давридан келиб чиқиб, карантин остида сақланишини ҳамда махсус комиссия томонидан мазкур масалани имкон қадар қисқа муддат ичида бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини инобатга олган ҳолда, чет элда бўлиб турган фуқароларимиз томонидан сабрли бўлишлари сўралади. 

Чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинадиган барча фуқаролар махсус комиссия талабларига мувофиқ, махсус текширувлардан ўтказилади ва қатъий равишда республиканинг ҳудудларида карантин тадбирлари учун ташкил этилган санаторий ва бошқа муассасаларда 14 кунлик карантинда назоратда сақланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан