Chevrolet Қозоғистонда энг оммабоп брендга айланди

Chevrolet Қозоғистонда энг оммабоп брендга айланди

Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциациясининг (АКАБ) маълумотларига кўра, 2020 йил декабр ойида Қозоғистон автомобиль бозорида жами 2493 дона Chevrolet русумли автомобиллар сотилиб, мамлакат янги автомобиллар бозори умумий ҳажминиг 26,7% ташкил этди.

Ўтган йил давомида Қозоғистон автомобиль бозорида UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар сотишдаги улуши ошган ва энг кўп сотилган брендлар рейтингида юқори ўринларни эгаллаган. Chevrolet яна Hyundai, Lada, Toyota ва Kia каби брендларни ортда қолдириб, ТОП-5 брендлари етакчисига айланган.

Энг кўп Chevrolet Cobalt (2892 дона)сўнг Chevrolet Nexia (2615 дона) сотилган.