Чилонзорда бир кечанинг ўзида 2 та ЙТҲ содир бўлди, уларнинг бирида ҳайдовчи вафот этди

Чилонзорда бир кечанинг ўзида 2 та ЙТҲ содир бўлди, уларнинг бирида ҳайдовчи вафот этди

24 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисаси  натижасида уч киши тан жароҳати олди, бир киши вафот этди.

Cоат 00:15 ларда Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида «Epica» автомашинаси ҳайдовчиси Ш. Ш. (1989 й.т.) бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилиб кетган. Маълумотга кўра, у машинани маст ҳолатда бошқарган.

Ҳайдовчи, шунингдек унинг йўловчилари — С.Н. (1990 й.т.) ва С.Р. (1988 й.т.) турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилишган.

Воқеа жойида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатлар аниқланмаган. 

Иккинчи ЙТҲ эрталаб соат 4:45 да Бунёдкор кўчасида содир бўлган. Spark ҳайдовчиси 36 ёшли Ф.Й. ажратиб турувчи тўсинга урилган. У касалхонага ётқизилган, аммо кейинчалик жароҳатлар туфайли вафот этган.

Ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.