Чилонзорда "Ford Mustang" ҳамда "Nexia" русумли автомобиллар тўқнашди

Чилонзорда

Жорий йилнинг 14 август куни соат 18:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ ва Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги "Ford Mustang" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Э.М. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.