Чилонзорда катта ёнғин юз берди (фото)

Чилонзорда катта ёнғин юз берди (фото)

2020 йилнинг 18 апрель куни соат 19:22 да Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган «Минг Чинор» кафесида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар қилди.

Ёнғин натижасида кафенинг таҳминан 200 кв.м. дан ортиқ майдонда ёнган. Ёнғин қутқарув жанговор бўлимлари манзилга соат 19:23 да этиб борган хамда кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:12 да тўлиқ бартараф этилди.

Ёнғин жойига 8та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинди.