Чимбой ҳокими бир ой ичида Equinox олдими?

Чимбой ҳокими  бир ой ичида Equinox олдими?

Бир ой аввал Чимбой тумани ҳокими лавозимига тайинланган Айбек Тажетдинов хизмат фаолияти давомида фойдаланиш учун Эқуинох (Мосаиs Блаsк Металлиs) автомобилини харид қилгани маълум бўлди.

Айбек Тажетдинов «УзАуто Моторс» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ЭҚУИНОХ русумли машинани 349 млн сўмга сотиб олиш бўйича шартномани 21 декабр куни имзолаган. Ҳокимлик янги автомобил харидидан кўзланган мақсадни шартномада очиқламаган. Шартномага кўра, 10 кун ичида яъни 31 декабр куни Эқуинох эгасига етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Айбек Тажетдинов аввал Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 7 ноябрдан бошлаб ҳозир эгаллаб турган лавозимини эгаллаган эди.