Чиноз тумани ҳоким ўринбосари 40 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди

Чиноз тумани ҳоким ўринбосари 40 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди

Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари 40 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди.

Хабар қилинишича, у Оққўрғон туманида жойлашган фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган 35 гектар ер майдонини сотиш ва ҳужжатларни туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига келишилган 90 000 АҚШ долларидан 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.