Чиноз туманида яшовчи фуқаронинг уйида гиёҳвандлик моддаси топилди

Чиноз туманида яшовчи фуқаронинг уйида гиёҳвандлик моддаси топилди

Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида 2021 йилнинг 20 февраль куни  Чиноз тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Чиноз тумани “Эхтиром” маҳалласида яшовчи 1976 й.т. фуқаро И.Снинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 1 литр ҳажмдаги шиша идиш ичида ҳамда 7 дона қоғоз бўлакларига ўралган ҳолдаги “наша” гиёҳванд моддасига ўхшаш модда ҳамда қўлбола усулда тайёрланган “наша” гиёҳванд моддасини чекиш учун мослама борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Тошкент вилояти ИИББ ЭКБнинг хулосасига кўра бир дона сиғими 0,43 л.ли шиша идиш, 3 дона китоб варағи бўлакларидан ўрамлар, 2 дона оқ рангли қоғоз ўрамлари, 1 дона катак дафтар варағидан ўрам, 1 дона қизил рангли семечка ёзувли пакет ичидаги моддалар “марихуана” гиеҳванд моддаси эканлиги ва умумий вазни 21,44 граммни ташкил этди.

Суриштирувни туман ИИБ Тергов бўлинмаси олиб бормоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.