Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чиноздаги йўлда жуда қисқа масофаларда 20 та пиёдалар ўтиш жойи белгиси ўрнатилгани аниқланди
28.11.2021 20:27,  
37

Ижтимоий тармоқда 120 метр масофа ичида 20 та пиёдалар ўтиш жойи белгиси ўрнатилгани акс этган видео тарқалди. ЙҲХББ матбуот хизмати расмий маълумот бериб, ҳолат Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги ички йўлда юз берганини маълум қилди.

«Мазкур йўл қурилишида белгиларни ўрнатиш ишлари Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъуллари билан келишилмагани, бунинг натижасида белгилар нотўғри ўрнатилгани маълум бўлди. Ушбу хатолик бартараф этилиб, амалдаги тартибга кўра йўлни белги ва чизиқлар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Шунингдек, жуда қисқа масофаларда, белгиланмаган жойларга нотўғри ўрнатилган 5.16.1, 5.16.2. пиёдалар ўтиш жойи белгилари олиб ташлангани акс этган сурат илова қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан