Чироқчида истеъмолга яроқсиз гўшт айланмаси олди олинди

Чироқчида истеъмолга яроқсиз гўшт айланмаси олди олинди

 "Chiroqchinews.uz" интернет нашри ахборотига кўра, Қашқадарё вилояти ЙҲХБ  ходимлари  Чироқчи туман ҳудудида жойлашган, «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида 2021 йил 6 март куни тунги соат 3: 10 ларда «Қашқадарё-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келган, Косон туманда яшовчи А. Б. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашинани тўхтатишди.

Ҳайдовчининг шубҳали ҳаракатлари бежизга эмас экан. Автомашинанинг салони ва юкхонаси кўздан кечирилганда, ҳеч қандай ветеринария маълумотномаларисиз ҳар хил қора целофан пакет ва қоғоз каропкаларда суяксиз жами 800 кг оғирликдаги гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди. 

Гўшт маҳсулотлари Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лобораториясида текширилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди.

Қашқадарё ИИБ хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.