Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чироқчида «Нексия» портлади, икки киши жароҳат олган
5.11.2021 11:56,  
102

Чироқчида Нексия автомобилида портлаш юз берди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди. 

3 ноябрь Чироқчи тумани «Аннарўз» маҳалласидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳаракатланиб бораётган Чироқчи тумани «Сувлиқ» маҳалласида яшовчи фуқаро 1992 йилда туғилган Х.Н бошқарувида бўлган «Нексия» автомашинасида ўрнатилган метан газ баллонида ёрилиш (портлаш) содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Бироқ, ҳайдовчи ва воқеа жойида йўловчи сифатида ҳаракатланиб бораётган фуқаро «Сувлиқ» маҳалласида яшовчи 1973 йилда туғилган Б.Б лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Содир бўлган вазият бўйича қутқарув хизматига мурожаат келиб тушмаган.

Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан