Чироқчида номаълум шахс ҳокимлик биноси олдида бир қизни калтаклади

Чироқчида номаълум шахс ҳокимлик биноси олдида бир қизни калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокимлиги олдида бир йигит томонидан калтакланган қиз видеоси тарқалди. Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, 24 апрель куни соат 22:00 ларда Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасидаги автошоҳбекатда фуқаро Т.Н.ни ўзига нотаниш бўлган шахс уриб, тан жароҳати етказган.

Олиб борилган терговга қадар текширувда аниқланган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган», — дейилади хабарда.