Чироқчида ЙТҲ: ЙПХ машинаси ва "Ласетти" тўқнашди

Чироқчида ЙТҲ: ЙПХ машинаси ва

2021 йил 17 август куни соат 15:30 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, "Кўкдала" МФЙ, Хушали қишлоғи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ЙҲХБ ходими Э.Алиқулов бошқарувидаги "Ласетти" русумли махсус хизмат автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган Ш.Г. бошқарувидаги яна бир "Ласетти" русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чироқчи туман прокуратураси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.