Чироқчилик аёл уч нафар эгизак дунёга келтирди

Чироқчилик аёл уч нафар эгизак дунёга келтирди

Қарши шаҳар туғруқ комлексида уч нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди

Чақалоқларнинг онаси - чироқчилик 25 ёшли Дурдона Бобоқулова. У бир йўла бир ўғил,  икки қизли бўлди. Чақалоқлар вазни - 2900, 2650, 2600 грамм.

Туғруқхона бош шифокори Салима Ачилованинг маълум қилишича,  уч эгизакнинг ҳам аҳволи  яхши.