Чироқчилик футболчи боғча очди

Чироқчилик футболчи боғча очди

Чироқчилик футболчининг ҳомийлиги асосида Қарши шаҳрида замонавий боғча очилмоқда. Бу ҳақида ҳудуд интернет нашри хабар бермоқда.

Бугун Қарши шаҳрида чет эл инвестицияси асосида барпо этилган давлат хусусий шерикчилик асосидаси нодавлат мактабгача таълим ташкилоти «Чиссо-29» болалар боғчасининг очилиш маросими ўтказилмоқда.

Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими мудираси Ораста Тошевани маълум қилишича, ушбу боғча ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» клуби ҳамда миллий терма жамоа футболчиси, чироқчилик Отабек Шукуров ҳомийлигида 500 минг АҚШ доллари ҳисобига барпо этилган.

Очилиш маросимида футболчининг ўзи ҳам иштирок этмоқда.