Чортоқдаги устахонада "VOLVO" юк машинаси портлаб, ёниб кетди

Чортоқдаги устахонада

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 2 апрель куни соат 13:05 ларда Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Наманган МФЙ, Наманган кўчасида жойлашган автомобилларни таъмирлаш устахонасида тўхтаб турган "VOLVO" русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида юк автомобили ҳайдовчиси ва устахона ишчиси куйиш тан жароҳатлари олган. Автомобилга зарар етган.

Ушбу ёнғин юзасидан Чортоқ тумани ФВБ ва ИИБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиши сабаблари ўрганилмоқда.