Cobalt Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобилга айланди. Ўзбекистонда эса уни харид қилиш учун қарийб 10 минг кишилик навбат мавжуд

Cobalt Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобилга айланди. Ўзбекистонда эса уни харид қилиш учун қарийб 10 минг кишилик навбат мавжуд

Cobalt автомобили 2021 йилнинг июль ойида ҳам Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль мақомини сақлаб қолди. Бу ҳақда Қозоғистон автобизнес ассоциациясига таяниб, UzAuto Motors хабар берди.

Қўшни республикада ўтган ой давомида ушбу моделдаги автомобилдан 1555 дона сотилган. Энг кўп сотилган Chevrolet моделлари орасида иккинчи ўрин Nexia’га насиб этган — 1246 дона, учинчи поғонадан эса Hyundai Accent ўрин олган — 830 дона.

Chevrolet Қозоғистонда энг кўп автомобиль сотаётган компаниялар — Hyundai (2012 дона), Кia (1216 дона), Toyota (1199 дона) ва Lada (518 дона)ни ортда қолдириб, биринчи ўринда кетмоқда (жами 3094 дона).

«Newauto.kz» сайтида (Қозоғистондаги автосалонлар агрегатори) Cobalt нархи жамланмасидан келиб чиқиб, 4,7 миллион тенгедан 5 миллион тенгегача эканлиги кўрсатилган (113 миллиондан 120 миллион сўмгача).