Cobalt ва Nexia — Қозоғистонда кўп сотилган автомобиллар бўлди

Cobalt ва Nexia — Қозоғистонда кўп сотилган автомобиллар бўлди

UzAuto Motors хабарига кўра, Chevrolet Cobalt ва Chevrolet Nexia автомобиллари Қозоғистоннинг автомобиль бозорида етакчиликка эришди.

Мамлакатда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 79 444 дона автомобиль сотилган ва уларнинг 22 383 донаси — Chevrolet маркасидаги автомобиллардир.

Қайд этилишича, UzAuto Motors автомобилларининг сотуви 2020 йилга нисбатан 5 баробарга ошган.