Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston» тендери бўйича Давактив агентлиги тушунтириш бермоқчи. Агентликка савдоларни тўхтатиш талаби киритилганди
26.01.2021 11:59,  
142

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU)нинг 57,118 фоизлик давлат улуши сотилиши атрофида юзага келган шубҳа-гумонлар ортидан қатор эътирозлар билдирилмоқда.

Жумладан, «Hydrolife Bottlers» МЧЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасига тендер савдолари юзасидан мурожаат юбориб, онлайн савдода иштирок этмоқчи бўлишгани, аммо қўйилган шартлар Ўзбекистоннинг бирорта компанияси қатнаша олмайдиган қилиб тузилганини қайд этганди. Шунингдек, «PERFECT SHINE ENERGETIC» МЧЖ Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборган мурожаатида ўз эътирозларини очиқ баён қилганди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ушбу тақдимнома юзасидан баёнот берди.

«Тақдимномада «Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖдаги (кейинги ўринларда – Компания) давлат улушини хусусийлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги ва коррупция хатари мавжудлиги таҳлил қилинганлиги маълум қилинган ва тендер жараёнларини тўхтатиш ҳақида айтилган.

Таъкидлаш жоизки, Агентликнинг Компаниянинг давлат улушини сотиш жараёни қандай ташкил этилганлиги ҳақида Давактив агентлигига ва/ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳга бирор бир мурожаати келиб тушмаган», — дейилади баёнотда.

Давактив агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда жамоатчилик билан Компаниядаги давлат улушини шаффоф ва ошкора тарзда, халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, «шу билан бирга яқин кунларда мазкур жараённинг бевосита иштирокчилари бўлган «The Coca-cola Export Corporation» (АҚШ, Атланта), «Rothschild & Co» инвестиция банки ва «Dentons» юридик фирмасининг Тақдимнома бўйича фикрлари жамланиб, жамоатчиликка тушунтириш берилади», — дея қайд этади.

Баёнотда «Coca cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖдаги давлат улушини сотиш ҳалол, очиқ ва шаффоф усулларда ҳамда дунёдаги ўзининг ўрнига эга ва номига путур етмаган халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилаётгани» таъкидланади.

Аммо Давлат активларини бошқариш агентлиги «ҳаммаси шаффоф» дея айтаётган ушбу тендер атрофида нима учун шунча шубҳа-гумонлар юзага келаётгани, Ўзбекистон компанияларининг ушбу савдода иштирокини чекловчи талаблар ҳақидаги эътирозларга изоҳ бермаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан