Coca-cola Uzbekistan’даги давлат улушини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди

Coca-cola Uzbekistan’даги давлат улушини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди

«Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди. Давлат улушини сотиб олиш бўйича Осиё, Европа, Америка ва Африка қитъалари мамлакатларидан бир қанча талабгорларнинг таклифлари келиб тушди.

Талабгорлардан келиб тушган барча таклифлар компаниянинг иккинчи мулкдори билан келишилган ҳолда кўриб чиқилди ҳамда сотиш учун белгиланган мезонларга мос келган деб эътироф этилган талабгорлар аниқланди ҳамда кейинги босқичга ўтказилди.

Ушбу талабгорлар билан музокаралар жараёни давлат улушини сотиш бўйича жалб этилган халқаро маслаҳатчилар — «Rothschild & Cie» инвестиция банки (молиявий маслаҳатчи, Франция) ва «Dentons» юридик фирмаси (юридик маслаҳатчи, Буюк Британия) иштирокида давом эттирилади.

Мазкур босқичда талабгорлар билан Ошкор этмаслик тўғрисидаги тегишли битимлар имзоланади.